Жигарнинг углеводлар алмашинувида қатнашиши, ўзига хос аҳамиятга эга. Унинг асосий фаолиятидан ири бу гепатоцитларда глюкозани гликогенга айлантириб тўплаш ва гликоген заҳиралари камайганда уни қонга ажратиш ҳисобланади. Жигар касалликларида эса, фермент системаларининг фаолликларини сусайиши ўз навбатида гликоген ҳосил бўлишини камайишига, сут кислотасини миқдорини ортишига олиб келиб углеводлар алмашинувини издан чиқишига сабаб бўлади. Гепатопротектор хусусиятга эга бўлган дори воситаларини излаш, самарали таъсирини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.